Discover

Topics

Саодат асри қиссалари

Саодат асри қиссалари APK

Саодат асри қиссалари APK

1.0.1 FreeIslam Apps World ⇣ Download APK (4.50 MB)

Saodat asri қissalari 1-2-3-4 kitoblar tўplami

What's Саодат асри қиссалари APK?

Саодат асри қиссалари is a app for Android, It's developed by Islam Apps World author.
First released on google play in 3 years ago and latest version released in 3 years ago.
This app has 2.6K download times on Google play and rated as 4.47 stars with 15 rated times.
This product is an app in Books & Reference category. More infomartion of Саодат асри қиссалари on google play
Жаноби Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни танитиш ниятида хозирлаганим ушбу олти жилдлик китобнинг ўзбек тилига ўгирилгани мени ғоят бахтиёр қилди.

Аллоҳ яратган энг қимматли инсон Удир. Ҳар сўзига эргашиладиган, ҳар ишидан ўрнак олинадиган инсон Удир. Эртага Улуғ Мавлоимиз хузурида ҳисоб берарканмиз, бизларни у зот келтирган китобга кўра ва у кишининг суннатларига уйғун тарзда қилган амалларимиз, у инсон сийратларига мувофиқ ҳолда яшаганимиз қутқаради. Чунки у зот бизга Аллоҳ рози бўлган динни ва яшаш тарзини ўргатгандирлар.

Инсонлар орасида танилиши энг лузумли бўлганлар Райғамбарлардир. Пайғамбарлар орасида энг кўР машҳур ва танилиши мажбурий бўлгани эса, бизнинг Райғамбаримиз Муҳаммад ал-Аминдир (с.а.в.). Аммо бизнинг вазифамиз фақат таниш эмас, ҳаётимизни у кишининг ҳаётларига қиёслаб қусурларимизни тузатиш, яхшилик, тўғрилик, гўзаллик сари ҳар куни яна бир одим отишдир.

У зотнинг кечиримлиликлари, сабрлари, хушкўринишлари ва одамлар билан хушмуомалалари... бизга янги-янги уфқлар очиши лозим; душманлари ҳам қусур тоРолмаган ва «ал-Амин» (ишончли инсон) номини берган бу буюк инсоннинг фазилатларидан бизда ҳам бир чимдим гўзалликлар бўлиши керак.

У зотни танигандан кейин ташланадиган иккинчи одим бошқаларга ҳам танитмакдир. Аммо бу иш ғоят шарафли, шараф бўлгани қадар оғир бир вазифадир. Чунки Райғамбарни танитаётганида: «Менинг Райғамбарим кечиримли эдилар, сабрли эдилар, хушмуомала эдилар...» деган одамга тингловчилар: «У ҳолда, домлам, ўзингиз нега кечиримли эмассиз, хушмуомала эмассиз?..» деб қолмасликлари керак. «Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) Рок-Рокиза эдилар, Рокизаликни ва Рокиза бўлганларни севардилар», дея жаноби Расулуллоҳни танитишга чиққан бир инсоннинг кийими, бадани ва кўнгли Рокиза бўлмаса, у инсон Райрамбарини танита олмайди.

Пайғамбар (с.а.в.) жанобимизни ва у зот келтирган аҳкомни (ҳукмларни) яхши ўрганишдан келадиган бир фойда шуки, Ислом оламининг орқада қолиш сабабларини англаш йўллари очилади. Чунки Улуғ Аллоҳнинг ва севгили Пайғамбарининг аҳкомлари ила амал қилиш инсонларни ва миллатларни энг тўғри, энг соғлом ва энг мукаммал ҳаётда яшашга ўтказади. Бизнинг бугун дунё харитасида маълум бир мавқе эгалламай турганимиз ва, асосан, орқа сафлардан жой олганимиз сабаби Жаноби Расулуллоҳни (с.а.в.) ва у киши келтирган ахкомни яхши танимаслигимиз ва таниш йўлида харакат қилмаётганимиздир.

Узоқ йиллар давомида оғир босқи остида нафақат динни, балки ўзининг менлигини ҳам унутаёзган ўзбек халқининг янгидан уйғониш ичида эканини кўриб турибмизки, бу нарса бизни бахтиёр этади. Қолаверса, Севгили Пайғамбаримизни ҳам бизнинг китобларимиздан таниётганлари биз учун буюк бир саодатдир ва бу саодатни дунёнинг моддий қийматлари ила ўлчаб бўлмайди.

Ўзбекистон менинг боболарим келган юртдир. Аждодларимиз у ерда туғлишган, ўша ерда яшашган, Онадўлига маданиятни ўша ёқдан келтиришган. Улар яшаган у гўзал ўлкага бориш ва улар нафас олган ҳаводан нафас олиш хозирча бизга насиб бўлмади. Аммо, ҳеч бўлмаса, китобларимиз борибди, ўқиляРти экан, у тилларга ўгирилибди. Бу жихатдан ўзимни бахтиёр бир инсон хисоблайман.

Китобимни ўзбек тилига ўгирганларга ташаккур этаман, ўқиганлардан дуо умид қилиб қоламан.