Discover

Topics

Мусулмон боланинг китобчаси

Мусулмон боланинг китобчаси APK

Мусулмон боланинг китобчаси APK

1.1 FreeIslomiy Kitoblar Dasturi ⇣ Download APK (13.58 MB)

Farzandimiz yoshligidan etikodli, bilimli, approved of blisha un kandai tarbiya kerak?

What's Мусулмон боланинг китобчаси APK?

Мусулмон боланинг китобчаси is a app for Android, It's developed by Islomiy Kitoblar Dasturi author.
First released on google play in 3 years ago and latest version released in 3 years ago.
This app has 3K download times on Google play and rated as 4.67 stars with 9 rated times.
This product is an app in Education category. More infomartion of Мусулмон боланинг китобчаси on google play
Ота-оналар ва устозларга

Фарзандимиз ёшлигидан бошлаб эътикодли, билимли, одобли, ва гайрат-шижоатли бўлиб усиши учун унга кандай тарбия бермогимиз керак? Болага гўдаклик чогида нималарни ўргатиш лозим? Бунинг учун кайси адабиётларга мурожат килсак бўлади? Табиийки, бу саволларнинг жавоби жуда хам ўнгай эмас. Болажонларнинг исломий кутубхонаси хали анча кашшок. Кўлингиздаги китобча шу муаммони хал килиш йўлидаги кичик бир кадамдир. Китобчада катталар учун хам мухим саналадиган маълумотлар ёш боланинг онгига мос равишда, содда усул билан болалар тилида хикоя килинади.
Боламизнинг тарбияси мукаммал бўлишига эришиш максадида унга ёшлигидан бошлаб хар сохадан шингил-шингил маълумотлар бериб боришимиз жуда фойдалидир. Болани хар бир нарса ва вокеадан ибрат олишга, тугри хулоса чикаришга ўргатишимиз зарур. Бу ўринда тарихий мисолларга мурожаат килишнинг ахамияти катта. Ушбу китобчанинг услуби мана шу йўналишдадир. Унда оламнинг яралиши хакида кискача тушунча берилади. Аллох, дин, Райгамбарлар ва хоказо бошка мавзулар навбат билан бирма-бир зикр килинади. Дарс давомида керакли хулосалар чикариб борилади. Булар боланинг ёшлик чогида билиб олиши зарур бўлган бирламчи маълумотлардир. Зеро, бу билимлар боланинг рухиятига таъсир килади, уни Рокиза хаёт кечиришга ўргатади.

КўРинча боланинг одобсиз ёки безори бўлиб колиши, ота-онасининг гаРига кулок солмай ўсиши, ўсмир бўла туриб хам ибодатга астойдил киришиб кетолмаслиги унга Аллох, фаришталар, дин, Райгамбарлар, Киёмат, жаннат, дўзах ва хисоб-китоб хакида унинг ёшига мос равишда тушунтирилмаганидан хам келиб чикади. Агар бола билан бу мавзуларда чиройли ва мунтазам сухбатлар ўтказиб турилса, унинг хулки одобида, илм ва ибодатга кизикишида албатта ижобий ўзгаришлар Райдо бўлади, иншоаллох.
Ота-оналар ва устозлар хар куни ёки кун ора бу китобдан биттадан дарсни боланинг ўзига овозини чикартириб ўкитадилар. Зарур бўлса, ўзлари ўкиб берадилар. Кейин ундаги мавзуни эхтиёжга караб кенгайтириб тушунтирадилар. Ундан сўнг боладан тушунган нарсасини гаРириб беришни сўрайдилар. Хар бир дарс сўнгида берилган коидани ўкувчининг кобилиятига караб, ёд олишни тавсия этадилар. Ўтилган дарсни мустакил ўкиб тайёрлашни тоРширадилар. Эртаси куни боладан кечаги дарс ва унинг сўнггидаги коидани сўрайдилар.

Рисолада иймон ва Ислом рукнлари баён килинмаган. Улар алохида китобларнинг мавзусидир. Ушбу китобчанинг вазифаси - болага Ислом дини хакида бирламчи тушунча беришдан иборат.
Рисолани тайёрлашда мўътамад манбалардан, жумладан, Имом Исбахонийнинг «Сифатул-жанна» ва Имом Байхакийнинг «Исботу азобил-кабр» китобларидан фойдаланилди.